1

Фарғонада сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 25.12.2021, 18:35
Теглар: Фарғона ИИБ
Фарғонада сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.А. ўзига тегишли “NEXIA” русумли автотранспорт воситасидаги дори воситаларини шартли харидорга олдиндан келишилган сумманинг 22,5 млн. сўмини олиб сотаётган вақтида қўлга олинди.

Шундан сўнг, ушбу дори воситалари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 5120 дона 3 турдаги тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Фарғонада қарийб 120 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

27.12.2021, 22:25

Фарғона вилояти ИИБ ЙПХ ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Маълум бўлишича, тадбир давомида, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А....
Фарғонада қарийб 300 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

25.12.2021, 22:14

Фарғона вилояти  божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Олтиариқ тумани яшовчи фуқаро А.Ф.нинг...
Қувада фуқароларни алдаган фирибгар ушланди

27.11.2021, 13:53

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қува тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. Гулистон давлат университетига суперконтракт асосида ўқишга кирган Г.нинг контракт тўлови...
Фарғонада фуқарони 7 минг долларга чув туширган "уста" ушланди

26.11.2021, 23:46

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 2018 йил баҳор ойларида М.И таниши С.А.нинг ишончига кириб хонадони учун «Акфа» эшик-ромлари ясаб беришини айтган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1