1

ОАВ ходимлари бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

СПОРТ 25.12.2021, 21:45
Теглар: ОАВ
ОАВ ходимлари бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

Хабар берганимиздек, бугун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида бадминтон мусобақаси ўтказилди.

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа журналистлар ва шу соҳада хизмат қилаётган ходимларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларни жисмоний фаолликка чақиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мусобақада телевидение, радио, газета, ахборот агентлиги, интернет журналистикаси, турли корхона-ташкилотларнинг матбуот хизмати вакиллари, ҳаттоки Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси ва ходимларидан иборат жами 70 нафарга яқин иштирокчи “Янги йилга спорт билан!” шиори остида ташкил этилган мусобақада ўз омадини синаб кўришди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади. Вазир ўз нутқида ОАВ ходимларини ушбу мусобақада кўриб турганидан мамнун эканлигини таъкидлаб, келгусида ҳам ижод аҳлини спорт билан шуғулланиб туришга даъват этди. Бу борада саломатлик учун энг фойдали спорт турларидан бири бадминтон билан шуғулланиб туришни тавсия қилди.

Шундан сўнг Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровлар ўртасидаги рамзий ўйин билан мусобақага старт берилди.

Таъкидлаш жоиз, бу йилги баҳсларнинг олдингилардан фарқли жиҳати, унда иштирокчилар ёш тоифаси бўйича мусобақалашди, яъни 40 ёшгача бўлган ва ундан катта ёшлилар. Бу эса мусобақанинг ҳар жиҳатдан адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлади.

Қуйида мусобақа ғолиблари билан танишинг:

Яккалик, аёллар

-40 ёш

1. Малика Эрматова – “Спорт” телеканали,

2. Л.Закирова – “Спорт” телеканали,

3. Ш.Толибжонова – “Спорт” телеканали,

+40 ёш

1. Ҳ.Маннапова – “Спорт” телеканали,

2. Д.Икромова – “Спорт” телеканали,

3. Д.Умарова – “Спорт” телеканали,

Яккалик, эркаклар

-40 ёш

1. С.Ниёзов – “Ёшлар” телеканали,

2. С.Расулов – “Спорт” телеканали,

3. С.Эргашев – “Спорт” телеканали,

+40 ёш

1. Б.Мақсудов – “Спорт” телеканали,

2. Д.Назаров – “Спорт” телеканали,

3. О.Эшмаматов – Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Микст (аралаш жуфтлик)

1. А.Муроджонов (Республика телерадиомаркази)/М.Эрматова (“Спорт” телеканали),

2. С.Расулов/Д.Умарова (“Спорт” телеканали),

3. С.Ниёзов (“Ёшлар” телеканали)/Ш.Толибжонова (“Спорт” телеканали).

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ҳамда спорт анжомлари билан тақдирланишди. Шунингдек, яккалик баҳсларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга туризм ва спорт вазирининг Янги йил совғаси – “Тибет” дам олиш масканига ваучерлар тақдим этилди.

Шарҳлар

2021 йилда дунё бўйича нечта журналист ўлдирилгани маълум қилинди

03.01.2022, 15:38

2021 йил якунларига кўра, дунё бўйича 45 нафар журналист ўлдирилгани маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси маълум йил якунлари бўйича берган ҳисоботида айтиб ўтди. Маълум...
Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди

17.09.2021, 12:26

Президентликка номзодларнинг ОАВда чиқиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг котиби  Худоёр Маматов маълум қилди.Унга кўра, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлардан ҳар бир жараёнга холис ёндашишни сўради

06.11.2019, 18:36

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оммавий ахборот воситалари вакилларидан ҳар бир жараёнга, билдирилган муносабатга нисбатан холис ёндашишларини сўради.Бугунги кунда юртимизда демократик ислоҳотларни жадаллаштириш, барча соҳаларда шаффофликни таъминлашга...
​Саудия Арабистонида қиролни ҳаддан ортиқ мақтаган журналист ишдан бўшатилди

04.07.2017, 10:42

30 июнь куни Қатар медиахолдингига алоқаси бўлмаган "Ал-Жазира" газетасида Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ол Сауд номига мақтовлар битилган мақола чоп этилган, деб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1