Хитойда охирги суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 164та янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум бўлишича, бу 9 августдан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Аниқланганларнинг 73таси хориждан келган фуқаролар ҳисобланса, қолгани маҳаллий аҳолида қайд этилган.
13 декабрь куни Хитойда коронавируснинг янги "омикрон" штамми билан касалланган дастлабки бемор аниқланганди.