Москва халқаро суди Meta платформаси (собиқ Facebook)га катта миқдордаги жаримани қўллади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, Meta платформаси Россия Федерациясида тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун суд томонидан шундай жаримага тортилган.
"Москва шаҳрининг Таганский тумани 422-сонли суд округи судьясининг қарорига асосан "Meta Platforms" Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 13.41-моддаси 5-қисмида маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланади ҳамда 1 990 984 950 рубль миқдорида жаримага тортилади", - дейилади суд қарорида.
Аввалроқ Россия Федерацияси суди Google'ни ҳам 7,2 миллиард рублдан зиёд жаримага тортган эди.