АсосийJamiyat

Қашқадарёда ҳам “MAN” юк машинаси ёниб кетди

'Қашқадарёда ҳам “MAN” юк машинаси ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 26 декабрь куни соат 08:55 ларда  Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи ҳалқаро аҳамиятга эга А-380 автомобиль йўлининг 45 километрида “MAN” русумли юк автомашинаси ҳаракатланиш жараёнида автомобилнинг орқа чап шинасидан келиб чиққан ёнғин натижасида автомошина салони ва кузов қисмлари тўлиқ ёниб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Холат юзасидан, Қарши туман ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Самарқандда ҳам “MAN” русумли бу машинаси ёниб кетгани хабар қилинган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар