АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways талабалар учун 25 декабрдан 50 фоизли чегирма эълон қилди

'Uzbekistan Airways талабалар учун 25 декабрдан 50 фоизли чегирма эълон қилди'ning rasmi

Uzbekistan Airways талабалар учун махсус чегирмани 50 фоиз этиб белгилади. Бу хақда авиакопмания матбуот хизмати хабар берди.

"Ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар 25-декабрдан 10-январгача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин", - дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, талабаларнинг қишки таътил кунлари 25 декабрдан этиб белгиланди. Темир йўл поездлари учун ҳам чегирмалар 25 декабрдан белгиланган. 

    Бошқа янгиликлар