АсосийЖАМИЯТ

"Йил аёли – 2021" республика танловининг соҳибалари аниқланди

Бугун пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида "Нафосат", "Гендер тенглик фаоли" ва "Йил аё...

'"Йил аёли – 2021" республика танловининг соҳибалари аниқланди'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида "Нафосат", "Гендер тенглик фаоли" ва "Йил аёли" миллий кўрик танловларида ғолиб бўлган иштирокчиларни тақдирлаш маросими бошланди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Тадбирни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева табрик сўзи билан очиб берди.

"Йил аёли – 2021” республика танловининг соҳибалари аниқланди. 

Унга кўра:

1-ўрин Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-сон Оториноларингология кафедраси мудири, Тиббиёт фанлари доктори, доцент, Насриддинова Маҳзуна Тахсиновна;

2-ўрин  Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи, подполковник.Шаропова Дилфуза Қудратовна;

3-ўрин Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, “Мевазор-Саодат” ишлаб чиқариш кооперативи бошлиғи Низомова Саодат Кенжаевна деб топилди.

Шунингдек, биринчи ўрин соҳибаси “Азия-Альянс банк” томонидан 20 млн сўмлик ваучер билан ҳам тақдирланди.

Кўрик-танлов мутлақ ғолиби гран-присига лойиқ деб Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани “Орзу” фермер хўжалиги раиси Салиева Палзада Жийенбаевна  топилди.
 

    Бошқа янгиликлар