АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" бугун қайси ҳудудларда қор ёғиши кутилаётганини маълум қилди

'"Ўзгидромет" бугун қайси ҳудудларда қор ёғиши кутилаётганини маълум қилди'ning rasmi

Бугун, 27 ноябрь кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. "Ўзгидромет"  бу ҳақда маълумот берди.

Қайд этилишича,  фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қор ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтда эса ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсад. Ҳаво ҳарорати 0-2° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар