Кеча кучли қор ёғгани сабаб, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
ЙҲХББнинг маълум қилишича, тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланди.
"Айни вақтларда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди",-дея маълум қилинмоқда.
Шу ўринда, барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари сўралмоқда.






