АсосийJamiyat

Янги йилни ҳам оппоқ қор қўйнида кутиб оламизми?

'Янги йилни ҳам оппоқ қор қўйнида кутиб оламизми?'ning rasmi

Кеча нафақат болажонларни, балки барчамизни хурсанд қилиб ёққан қор ҳудудимизга Россиянинг Европа ҳудудидан (Москва области) кириб келган совуқ ва нам ҳаво массаси ҳисобига тўғри келган. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди. 

Маълум қилинишича, бутун республика бўйича қор ёғиши кузатилди, текислик ҳудудларда биринчи барқарор қор қоплами ҳосил бўлган.

Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида совуқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қор ёғади. Ҳарорат фони меъёрдан 5-7° га паст бўлади ва 2° совуқ-3° илиқдан юқори бўлмайди.

Йил охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари 28-29 декабрда совуқлар 3-8о совуқгача кучаяди, 30-31 декабрда 2° совуқ-3° илиқгача кўтарилади, эртага кундуз куни ҳарорат 2-7о илиқ бўлади, 31 декабрга кундуз куни 8-13о илиқгача кўтарилади.

Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар