АсосийЖАМИЯТ

32 нафар ватандошимиз Корея Республикасига етиб борди

Бугун, 27 декабрь куни 32 нафар ватандошимиз Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга...

'32 нафар ватандошимиз Корея Республикасига етиб борди'ning rasmi

Бугун, 27 декабрь куни 32 нафар ватандошимиз Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етиб борди.

Инчон халқаро аэропортида фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси, мамлакатимизнинг мазкур давлатдаги элчихонаси ҳамда Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан ташкилий тарзда кутиб олинди.

Меҳнат мигрантларимиз 10 кунлик карантин даври ҳамда тиббий кўриклардан ўтгандан сўнг иш жойларига етиб боришлари режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар