Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари буйича уринбосари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов раислигига кенгайтирилган видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Мажлисда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётини янада яхшилаш, хатлов ишини бошлаш – ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш, баъзага жойлаш ишлари бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, ҳар бир туманда, вилоятда штаб тузиш масаласига эътибор қаратилди.
Тизимдаги энг муҳим вазифалардан бири бўлган хатлов жараёнлари бўйича 2022 йилнинг январь ойида Республика бўйлаб ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлаши таъкидланди.
Туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи, тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раиси билан уюшган ҳолда маҳаллабай ишлашни йўлга қўйиши, уйма-уй юриб, маҳалла раиси ва ҚВП, оилавий поликлиника ходимлари билан ногиронлиги бўлган шахсларни қайта рўйхатга олиши ва бу ишни 2022 йилнинг февраль ойига қадар тугатиши юзасидан топшириқ берилди.






