АсосийJamiyat

"Шаҳарсозлик нормаларига жавоб бермайди"...   Туризм ва спорт вазирлигининг ишчи гуруҳи ёқилғи ва газ қуйиш шохобчаларида мониторинг ўтказди  

'"Шаҳарсозлик нормаларига жавоб бермайди"...     Туризм ва спорт вазирлигининг ишчи гуруҳи ёқилғи ва газ қуйиш шохобчаларида мониторинг ўтказди   'ning rasmi

Туризм ва спорт вазирлигининг Инфратузилма объектларининг санитар-гигиеник ҳолатини яхшилаш бўлими бошлиғи М.Хайитова бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Қумқўрғон, Денов,Ангор,Шеробод туманларида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг  Қарши, Ғузор, Қамаши, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб ва Чироқчи туманларида ҳам бўлоиб, у ерда жойлашган қатор ёқилғи қуйиш шохобчаларини кўздан кечирди.

Мазкур текширув  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги «Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 793-сонли ҳамда 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 433-сонли қарорларига мувофиқ ўтказилган.

Туризм ва спорт вазирлигининг қайд этишича, юқорида кўрсатилган нормрматив ҳужжатларда жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСъларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Улар ижроси юзасидан ташкил этилган республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан йиғилиш ўтказилган.

Унда аҳоли ҳамда туристлар учун қўшимча қулай шароитларни яратиш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, газ қуйиш станциялари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини замонавий талабларга мос тарзда жиҳозлаш ва мослаштирилиши борасида жойлардаги мутасаддиларга кўрсатмалар ҳам берилган.

Жумладан, дастлаб Сурхондарё вилоятидаги 30 дан ортиқ автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари, автомобилларга газ қуйиш станциялари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари ҳолати ўрганилган.

 «М-31», «М-41» автомобиль йўллари бўйида жойлашган объектлар санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолияти, мавжудларида ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги назоратга олинган.

Мониторинг давомида 30 дан ортиқ ёнилғи қуйиш шохобчаларидан 6 таси белгиланган талабларига жавоб бермаганлиги сабабли, уларнинг вақтинчалик маҳсулот етказиб бериш фаолияти тўхтатилгани айтилади.

Қашқадарё вилоятида эса 30 га яқин автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, уларда аҳоли ҳамда сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳожатхона, таҳоратхона, намозхона, она ва бола хонаси ҳамда савдо шахобчаларининг аҳволи қониқарли даражада бўлиб, 5 нафарининг фаолияти салбий баҳоланади.

АГТКС, АГҚС ва АЁҚСълар лойиҳа-смета ҳужжатларида айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, масъул шахсларга меъёрий ҳужжатлар бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилган.

Шунингдек, ҳар бир вилоят кесимида фаолиятини намунавий тарзда йўлга қўйган энг яхши АГТКС, АГҚС ва АЁҚС санитария-гигиена шохобчаси ҳам аниқлангани хабар қилинади.

    Бошқа янгиликлар