АсосийDunyo

Филиппиндаги тўфон қурбонлари сони 400 нафарга етди

'Филиппиндаги тўфон қурбонлари сони 400 нафарга етди'ning rasmi

Филиппин соҳилларига ёпирилган "Рай" тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 400 киши етди. Бу ҳақда NewsAgency хабар берди. 

Қайд этилишича, тўфон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 398 кишига етди. 1146 киши жабрланган, 64 киши бедарак йўқолган. Бундан ташқари, 4,2 миллион киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Филиппин ҳукумати жабрланганларга ёрдам бериш учун 1100 дан ортиқ эвакуация марказларини ташкил қилган. Тўфон тахминан 167 минг уйни бутунлай вайрон қилган. 

Шунингдек, мамлакат қишлоқ хўжалиги 16,7 миллиард песо (332,8 миллион доллар) атрофида зарат кўргани айтилмоқда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар