2021 йилнинг 24-декабр куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЕҚКБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида 1978-йилда туғилган, оилали, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Сайхун шаҳарчасида истиқомат қилувчи фуқаро И.С ўзининг танишлари бўлган 1984-йилда туғилган, ажрашган, Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчасида истиқомат қилувчи К.М ҳамда 1994-йилда туғилган, ажрашган, Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри, Қуёш МФЙда истиқомат қилувчи Қ.Дларини Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга олиб кетаётган вақтида “Сирдарё” ЙПҲ масканида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 135 моддаси 2- қисми “b,e” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.