Наманганлик фуқаро ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича зарарни қоплаш мақсадида кўзда тутилган 111,4 минг сўм тўлов амалга оширилганлиги ҳақида сохта квитанция тақдим қилганлиги аниқланди.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлди.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






