АсосийJamiyat

Россияда турар-жой ва маблағсиз қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди

'Россияда турар-жой ва маблағсиз қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Жиззах вилоятидан К.Э. ва Қорақалпоғистон Республикаси Қ.Д. мураккаб вазиятга тушиб қолиб, мурожаат қилган. Бу ҳақда Агентлик Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, ушбу фуқаролар 2021 йилда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Aстрахан вилоятидаги корхоналардан бирига ишлаш учун борган. Фуқароларнинг паспортлари олиб қўйилгач, улар ваколатхонага ёрдам сўраб мурожаат қилган. Шундан сўнг милиция ходимлари орқали паспортлари қайтариб олинган ва корхонадан ишдан бўшатилган.

Ишсиз қолган фуқаролар Пенза шаҳрида оғзаки келишув асосида ишга жойлашган, аммо бу сафар ҳам иш берувчи томонидан алданиб, турар-жой ва маблағсиз мураккаб вазиятга тушиб қолган.  

Фуқаролар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар