Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси 2021-йил 27-декабр куни Олмаота-Бишкек (Олмаота вилояти, Қозоғистон Республикаси) автойўлида 33 киши, шу жумладан, мамлакатимиз фуқароларини олиб кетаётган автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган ахборотни тасдиқлади.
Олинган маълумотларга кўра, жабрланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Воқеа жойига автобус ташкил этилиб, Ўзбекистон фуқаролари Олмаота-Тошкент йўналиши бўйлаб мамлакатимизга соғ-саломат қайтиб келдилар.
Аввалроқ Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учрагани ва унда қурбонлар борлиги ҳақида маълумот берган эдик.