Украина ёшлар ва спорт вазири Вадим Гутсайт маълум қилишича мамлакат қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишни режалаштирмоқда.
Давлат расмийсининг сўзларига кўра, ҳукуматнинг кейин тўққиз йиллик режасидан ёшлар ва катталар ўртасидаги Олимпия ўйинларига мезбонлик масаласи ҳам жой олган. Украина ҳукумати мазкур мусобақаларга мезбонлик қилиш ортидан мамлакат имижини кўтаришни мақсад қилган. Қолаверса, бу орқали мамлакатга йирик инвесторларни жалб қилган ҳолда инфратузилмани ривожлантиришни режалаштирган.
Маълумот учун, 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинлари Пекин, 2026 йил эса Милан шаҳрида бўлиб ўтади.






