Кинематография агентлиги фаолияти сарҳисоб қилинди (Фото)

ЖАМИЯТ 28.12.2021, 23:02
Теглар: Кинематография
Кинематография агентлиги фаолияти сарҳисоб қилинди (Фото)

Бугун, 28-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги фаолиятига бир йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, агентлик ва тизим ташкилотлари ходимлари, киноижодкорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кинематография ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Маросимда, шунингдек, Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди ҳамда давлат раҳбари ташаббуси билан чорак аср ўтказилмай келган Тошкент халқаро кинофестивалининг қайта тикланганлиги мазкур соҳага қаратилаётган эътибор нақадар юқори эканлигини алоҳида қайд этди.

“Ўтаётган йилнинг йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали очилишидир. Бу эса, ўз навбатида, соҳа ривожига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, балки мамлакатимиз кинематографияси малакали кадрлар қўлига ўтиши ҳамда жаҳон тан оладиган киноасарлар яратилишига замин яратади”, - деб таъкидлаб ўтди Азиз Абдуҳакимов.

Тадбир давомида “Ипак йўли дурдонаси” ХИИИ Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил қилинган тадбирлар, ижодий лойиҳалар ва натижалар юзасидан видеороликлар намойиш этилди.

Бундан ташқари, ОАВ вакиллари, мутахассислар, ижодкорлар, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” тизими ходимлари ва ёшлар иштирокида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик киностудияси” ДУК томонидан суратга олинган “101 рейс" бадиий филмининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди.

Маълумот учун, “101 рейс” кинокартинаси 2001-йил 11-сентябр куни машъум теракт туфайли Тошкент-Ню-Ёрк йўналишида парвоз қилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти экипаж аъзоларининг фавқулодда жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади. Филмда бош қаҳрамон ролини марҳум актёр Ҳошим Арслонов ижро қилган.

Шарҳлар

Ўзбекистонлик режиссёр “Москва премьераси” халқаро фестивалида иккита мукофотни қўлга киритди

22.12.2021, 11:49

Ўзбекистонлик ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг “Ипак йўлида” фильми “Москва премьераси” Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивалининг иккита совринига эга бўлди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати...
Қозоғистонда “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади

06.12.2021, 12:01

Кинематография агентлиги Қозоғистонда "Ўзбек кино кунлари"ни тақдим этади. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди. 6-8 декабрь кунлари Қозоғистонда “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади. Унда таниқли...
Бутунроссия давлат кинематография институтига ўқишга кириш учун танлов эълон қилинди

08.11.2021, 10:01

Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бутунроссия давлат кинематография институтига (ВГИК) ўқишга кириш учун абитуриентлар танловини эълон қилди.С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги...
“Тутқунлик” бадиий фильмининг миллий намойиши бўлиб ўтади

16.10.2021, 12:18

Мамлакатимизнинг бир қатор телеканалларида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида  суратга олинган “Тутқунлик” бадиий фильмининг миллий намойиши бўлиб ўтади.Ушбу фильм  “Бухорийлар” киностудиясида,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1