Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусаттаров рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланди.
Ўзбекистонлик 17 ёшли гроссмейстер шахматчи тай-брэк баҳсларида россиялик Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Мазкур ғалабадан ташқари, Абдусаттаров ўз ҳисобига 60 минг доллар мукофат пули билан тақдирланади.