Жиззах вилояти, Янгиобод тумани Сармич маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 120 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Кеча мазкур боғчанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Мактабгача таълим вазирлиги.
Таъкидланишича, икки қаватдан иборат болалар масканининг бири-биридан чиройли, кенг ва кўркам хоналари ва залларнинг деворлари кичкинтойларга хос тарзда чиройли расмлар билан безатилган. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий тарзда жиҳозланган.
Маълумот учун, инвестиция дастури асосида 3 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган мазкур замонавий боғча 120 нафар жажжи ўғил-қизлар учун мўлжалланган бўлиб, 29 нафар ходимлар фаолият олиб боради.






