АсосийJamiyat

Зойир Мирзаев Президент совғаларини болаларга ўз қўллари билан тарқатди (фото)

'Зойир Мирзаев Президент совғаларини болаларга ўз қўллари билан тарқатди (фото)'ning rasmi

Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройида ҳам Янги йил байрами муносабати билан Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, оилавий болалар уйлари ва боқувчисини йўқотган болажонлар учун байрам ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

photo2021-12-2913-14-04.jpg
photo2021-12-2912-02-24.jpg
photo2021-12-2913-14-04-2.jpg

Унда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев барча болаларни байрам билан табриклади. Ёш авлодни соғлом ва баркамол тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг муносиб шароитларда таълим-тарбия олиши ва улғайиши муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

photo2021-12-2913-14-18.jpg

Бу йил ҳам ҳудудда вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси ва бир қатор тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Янги йил байрамини юқори савияда ўтказиш, фарзандларимизга қувонч улашиш учун пухта ҳозирлик кўрилди.

photo2021-12-2913-14-11.jpg

Тантанали байрам муносабати билан жўнатилган Президент совғаларини вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ҳудуд фаоллари билан бирга болаларга тарқатди. Шундан сўнг ўғил-қизлар учун "Афсонавий ўрмоннинг Янги йил квести" номли мусиқали саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тўкин дастурхон ёзилди.

photo2021-12-2913-18-29.jpg
photo2021-12-2913-18-27.jpg
photo2021-12-2913-18-23.jpg
photo2021-12-2913-14-09.jpg
photo2021-12-2913-18-28.jpg
photo2021-12-2913-14-23.jpg

Бу йил жойларда давлатимиз раҳбари номидан юборилган Президент совғалари вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, халқ таълими бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида жами 1 минг 37 нафар болажонга топширилади.
Хусусан, 127 нафар 12 ёшдан юқори бўлган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига махсус планшет солинган совғалар тарқатилади.

    Бошқа янгиликлар