Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Kia Sorento Comfort автомобилини харид қилиш учун 477,9 млн сўм маҳаллий бюджетга ажратилгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг хабарига кўра, муҳокамалардан сўнг машина учун ажратилган 477,9 млн сўм маҳаллий бюджетга тикланиб, “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилган.
Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджети маблағларини ишлатилишини ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларини етарли назорат қилмаганлиги учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Каримов Анвар Расуловичга нисбатан — “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси кўрилган.






