Навоий вилояти Кармана тумани ХТБ Халқ таълими вазирлигининг баёнотига зид равишда чет тили ўқитувчиларига тарқатилаётган 1 млн сўм маблағни нақд кўринишида бериб, бозор нархи 60 минг сўм бўлган китобни 483 минг сўмдан пулламоқчи бўлган. Kun.uz ушбу масала борасида кичик журналистик суриштирув ўтказган ва сайтда эълон қилди.
Шундан сўнг мазкур маълумот Халқ таълими вазирлиги топшириғига кўра, ўрганилганда ҳолат ўз тасдиғини топган.
Шу боис Халқ таълими вазирлигининг бир неча бор мазкур ҳолат юзасидан огоҳлантиришига қарамай ушбу ҳолатга йўл қўйганлиги учун Кармана тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи ўз вазифасидан озод этилди. Кармана тумани ХТБнинг бош ҳисобчиси ва хорижий тиллар методистини лавозимидан озод этиш юзасидан вазирлик раҳбарияти томонидан топшириқ берилган.






