АсосийJamiyat

Жорий йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида қурилган объектларда 1,1 мингдан кўпроқ камчилик аниқланган

'Жорий йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида қурилган объектларда 1,1 мингдан кўпроқ камчилик аниқланган'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда  «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов маълум қилди.

Жорий йил “Ўзйўлинспекция” томонидан назорат қилиш режасига 360 та «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» объектлари киритилган бўлиб, январь-ноябрь ойларида 344 та объектда ўрганиш ўтказилди.  

 Мазкур объектларда назорат ишлари ўтказилиши натижасида 1102 та қоида бузилиш ҳолати аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, йўлларни сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 550 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.  

Кўрсатмалардаги 1085 та қоида бузилиши белгиланган муддатларда бартараф этилди. Қолганларининг ижроси ҳудудий давлат инспекторлари назоратига олинган.

 

    Бошқа янгиликлар