АсосийJinoyat

Самарқандда Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига туҳмат қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қозғатилди

'Самарқандда Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига туҳмат қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қозғатилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи 80 минг доллар пора олаётганда ушланди” мазмунидаги ёлғон хабар тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қозғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

2021-йил 17-декабр куни фуқаро Р.Х. “facebook ” ижтимоий тармоғидаги гуруҳларда “Глав врач боълиш 80.000 АҚШ доллари...” номли сарлавҳа остида мақола (пост) қўйиб, Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жуманиязов Давронбек Хусаинбоевични ўта оғир жиноят содир этганликда айблаб, Самарқанд вилоятида бош шифокорлик лавозимига ишга тайинланиш учун Бошқарма бошлиғи Д.Жуманиязов бировдан 80.000 АҚШ доллари олганлиги, мазкур ҳолат бўйича унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида ёлғон хабарни тарқатиб, унга нисбатан тухмат қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан X.R.ga нисбатан Самарқанд шаҳри боъйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари билан билан жиноят иши қўзғажтилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар