Францияда коронавирус билан касалланиш ҳолати кўпайгани маълум қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран ҳам тасдиқлади.
Вазир таъкидлашича, охирги суткада 208 минг кишида касалланиш ҳолати кузатилган. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.
"Мен "омикрон" борасида гапирсам, буни "тўлқин" деб атамаган бўлардим. Буни "бўрон" ёки "цунами" деб атаган бўлардим", - деди вазир.