Наманган метеорологик станция маълумотига кўра, Наманган халқаро аэропорт аэродромида кўрунувчанлик ярим суткадан кўп вақт давомида 50 метрдан паст туманни ташкил этган.
NASA сунъий йўлдошидан олинган тасвирларда ҳам Фарғона вилояти шимоли, Андижон вилояти ярми ва Наманган вилояти аксар ҳудудларида кун давомида қалин туман тушгани акс этган тасвир пайдо бўлди.
Қалин туман туман тушган жойларда туман ҳаво ҳароратини кун давомида нол даражадан паст совуқ бўлишини таъминлади. Баъзи ҳудудларда дарахт шохлари, симёғоч ва ўт-ўлан устида булудуруқ ҳодисаси кузатилди.