АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқароларини Германияга ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди

'Ўзбекистон фуқароларини Германияга ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазир Н.Хусанов ҳамда “OPASCA GmbH” компанияси вакиллари иштирокида видеоконференц алоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, хусусан, касб ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, юртдошларимизни Германияда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда “OPASCA GmbH” компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Германияга ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Мазкур шартнома доирасида фуқароларни тиббиёт соҳасининг ҳамширалик йўналиши бўйича ишга юбориш кўзда тутилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар