АсосийSport

"Барселона"нинг 7 нафар футболчиси коронавирус юқтириб олди

'"Барселона"нинг 7 нафар футболчиси коронавирус юқтириб олди'ning rasmi

"Барселона" клубида коронавирус юқтириб олган футболчилар сони кўпайиб бораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

Маълум бўлишича, жамоанинг 7 нафар футболчиси, жумладан, Усмон Дембеле, Самюэль Умтити ва Гави, Жорди Альба, Дани Алвес, Клеман Лангле ва Алекс Бальде COVID-19га топширган тести мусбат натижа берган. Футболчилар ўзини яккалаш тартибига ўтказилган. 

Маълумот учун, "Барселона" Ла Лига навбатдаги турини 2 январь куни "Мальорка"га қарши ўтказади.

Бошқа янгиликлар