Англия Премьер-лигаси 20-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
Пешқадам "Манчестер Сити" меҳмонда "Брентфорд"га қарши майдонга тушди. Беллашувда Фил Фоден томонидан киритилган ягона гол "шаҳарликлар"га ғалаба келтирди. Шу тариқа, "Манчестер Сити" навбатдаги уч очкога эга бўлди.
"Челси" эса ўз майдонида "Брайтон" билан баҳс юритди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Лондонликлар сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборган гол эвазига ғалабани сақлаб қола олмади.
АПЛ, 20-тур
"Брентфорд" - "Манчестер Сити" - 0:1
Гол: Фил Фоден (16)
"Челси" - "Брайтон" - 1:1
Голлар: Лукаку (28) - Уэлбек (90+1)