Қозоғистон президенти Қосим-Жомард Тўқаев ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Бу ҳақда мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда ТАСС.
Қайд этилишича, ўзгартиришлар Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Иккинчи Факультатив Протоколига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қозоғистон ушбу протоколни 2021 йил январь ойида ратификация қилган.
Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар республика Жиноят кодексининг барча моддаларидан ўлим жазосини чиқариб ташлашни таклиф қилади. Шундай қилиб, 47-модда "Ўлим жазоси" истисно жазо сифатида бутунлай чиқариб ташланди.
Энди жиноят кодексида энг оғир жазо умрбод қамоқ жазоси бўлади.