АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ички саёҳатлар учун чегирмалар берилди

'Ўзбекистонда ички саёҳатлар учун чегирмалар берилди'ning rasmi

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Янги йил байрами муносабати билан 2021-йил 31-декабр ва 2022-йил 1-2-3-4-январ кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб қуйидаги чегирмалар жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони, шунингдек “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги чегирмалар эълон қилинди:

1. “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Республика аҳолиси учун ички авиақатновларга:

- 1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, 1941-1945-йиллардаги уруш даврида фронтортида фидокорона меҳнати ва беғнуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар, Чернобил АЕСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун – 50 фоиз;

- ногиронлиги бўлган шахслар, нафақахўрлар, оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бўган ота ёки 18 ёшгача фарзандлари бўлган она) учун – 50 фоиз;

- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, ОЎЮ талабалари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар тизими махсус ўқув юртлари ўқувчилари ва тингловчилари учун – 40 фоиз;

- алоҳида (индивидуал) йўловчилар учун – 30 фоиз.

2. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан республиканинг барча ички қатновларига учун:

- нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун – 15 фоиз;

- олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, колледж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС ва ДБ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15 фоиз;

- оилалар (икки ва ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эр ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) учун – 15 фоиз;

- коллектив (ҳамкасбларга) гуруҳдагилар учун (4 кишидан ортиқ йўриқнома асосига) – 15 фоиз; - “Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун – 10 фоиз чегирмалар тақдим этилмоқда.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига сифатли ва қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан “Дўстлик метроси - Янги Ўзбекистон боғи” йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилди. Ушбу йўналишда автобуслар қатнови жорий йилнинг 20-декабр кунидан бошлаб, 2022-йилнинг 10-январ кунига қадар амалга оширилади.

Янги йил байрами муносабати билан олий ва ўрта таълим таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишларига қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан жорий йилнинг 25-декабрдан 2022-йилнинг 10-январгача маҳаллий қатновлари чипталарига талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоизлик чегирма жорий қилинган.

3. “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган зиёратгоҳларида маҳаллий зиёратчилар учун 20 фоиз чегирмалар жорий қилинди.

Шунингдек, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонҳоналар ва овқатланиш шоҳобчалари томонидан чегирмалар берилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар