Америка Қўшма Штатларида коронавирус билан боғлиқ касаллик ҳолатлари кундан-кунга кўпаймоқда. Бу хақда The Hill хабар берди.
Жумладан, Нью-Йорк штатида COVID-19 бўйича янги антирекорд қайд этилди ва бир кунда 67 минг ҳолат кузатилди. Бу эса бир неча кунга нисбатан 60 фоизга кўпдир.
Штат губернатори Кэти Хокул аҳолини ниқоб тақишга, масофа сақлашга чақирмоқда. Шунингдек, коронаавирусга қарши эмлашга қаршилик қилмасликни сўрамоқда.
Охирги суткада Нью-Йоркда 97 киши касаллик оқибатида вафот этгани маълум қилинди.