Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик мигрант устига бетон плита қулаб тушиши оқибатида касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари манбасига таянган ҳолда Nevsky News хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 27 декабрь куни соат 20:00 (Россия вақти билан) атрофида Лаврикияга олиб борувчи трассада содир бўлган. 25 ёшли ўзбекистонлик мигрант оғир аҳволда, реанимацияга ётқизилган.
Аниқланишича, шифокорлар унга узоқ муддатли сиқилиш синдроми ва турли жароҳатлар: мия чайқалиши, ёпиқ мия жароҳати, қовурға синиши, пневмоторакс, бош ва иягидаги кўкаришлар ҳамда яралар ташхисини қўйган.