Кинематография агентлиги ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази билан ҳамкорликда “First art media” студияси томонидан суратга олинган “Мақсуд Шайхзода. Эркка интилган шоир” ҳужжатли фильми Озарбайжон Республикасида ҳам намойиш этилди.
Фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Нурилло Нарзуллаев, оператор Музаффар Юсупов, продюсер Тоҳирбек Қўчқорбеков.
Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази томонидан мазкур кинокартина Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида яратилган энг йирик ва энг яхши кинолойиҳа сифатида эътироф этилди ҳамда фильм продюсери Тоҳир Қўчқорбеков фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Кинокартина ҳақида Озарбайжон Республикаси телевидение, матбуот ва интернет нашрларида хабарлар чоп этилди, ҳозирда фильм озарбайжон тилига таржима қилинмоқда.