АҚШнинг Аляска штати тарихида декабрнинг энг иссиқ куни кузатилди. 26 декабрь куни Кодиак оролида ҳарорат рекорд кўрсаткич, яъни, 19,4 даражага чиққан. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Бошқа штатларда эса юқори даражадаги паст ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Лекин Аляскада ҳақиқий "жазирама" ҳаво кузатилиб, ўртача ҳарорат 15,5 даражани ташкил этмоқда.
Аляскада одатда декабрь ойида шу вақтга қадар ҳаво ҳарорати бу даражада паст кўрсаткичга чиқмагани айтилмоқда.






