АҚШнинг Tesla компанияси 500 мингга яқин Model 3 ва Model S электрокарларини заводда юзага келган муаммолар туфайли ортга қайтариб олади. Бу ҳақда Barron’s хабар берди.
Қайд этилишича, машиналарнинг юкхона ва капотдаги муаммолар сабабли шундай қарора келган. Компания маълумотига кўра, 355 мингдан ортиқ Model 3'да юкхонани очиб-ёпиш вақтида ортни кўриш камералари симлари шикастланиши мумкинлиги айтилмоқда. 120 мингдан ортиқ Model S'да капот билан боғлиқ ҳолат кузатилган.
Маълумот учун, Model 3 2017—2020 йилларда ишлаб чиқарил бўлса, Model S 2021 йилда ишлаб чиқарилган.