АсосийJamiyat

Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолиятининг янги консепсияси лойиҳаси муҳокама қилинди — ТИВ

'Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолиятининг янги консепсияси лойиҳаси муҳокама қилинди — ТИВ'ning rasmi

2021-йил 30-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари, консуллик муассасалари раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатимизнинг доимий вакиллари иштирокида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати мажлисини ўтказди.

Учрашув давомида вазирлик ва дипломатик ваколатхоналарнинг жорий йилдаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди, 2022-йилга мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинди ва аниқ топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолиятининг янги консепсияси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Иқтисодий дипломатия масалаларига, жумладан, дипломатик миссиялар раҳбарларининг жойлардаги вазиятни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон вилоятларига амалга оширган сафарлари, савдо-иқтисодий соҳадаги лойиҳаларни муҳокама қилиш ва амалга ошириш учун вазирлик ва идораларида ўтказган учрашувларининг натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан юксак давлат мукофотига сазовор бўлган мамлакатимизнинг Тожикистондаги Элчиси Эргаш Шаисматовга “Дўстлик” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Учрашувда ТИВ ҳайъати аъзолари, Вазирлик бўлинмалар ва тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Бошқа янгиликлар