АсосийDunyo
4198

Францияда шифокорлар етишмаслиги кузатилмоқда

'Францияда шифокорлар етишмаслиги кузатилмоқда'ning rasmi

Францияда коронавируснинг янги "омикрон" штамми туфайли ҳолат анча жиддийлашиб бормоқда. Натижада, шифокорларга бўлган талаб сезирарли даражада ўсган. Бу ҳақда euronews хабар берди. 

Маълум бўлишича, "омикрон" туфайли эмланган шифокорлар ҳам инфекция юқтириб олмоқда. Натижада, улар мажбурий таътилга йўл олиши оқибатида уларнинг ўрни бўшаб қолмоқда. Эмланмаган шифокорлар эса вазифасидан озод қилинмоқда.

Пойтахтда ходимлар етишмаслиги сабабли реанимация бўлимларидаги ўринлар сони очиқланган, яъни, 20 фоизга камайди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар