"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 20-турида "Брентфорд" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, "шаҳарликлар" бир йил давомида 36та учрашувда ғалаба қозониб, чемпионат рекордини ўрнатди. Аввалроқ клуб "Лестер" устидан ғалаба қозониб, "Ливерпуль"дан ўтиб кетганди.
Аввалги натижа "Ливерпуль"га тегишли бўлиб, улар бир йил давомида 33та учрашувда ғалаба қозонганди.