Покистоннинг Балужистон провинциясининг Кветта шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Express Tribune” газетаси асосида Риа Новости хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди. Портлаш шаҳардаги "Салим" касалхонаси яқинида юз берди. Жароҳат олганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
Ҳозирча портлашга нима сабаб бўлгани очиқланмаган. Полиция воқеа жойига келиб атрофни ўраб олгани айтилмоқда.