Франциянинг "Монако" клуби яқин орада бош мураббий Нико Ковачни истеъфога чиқаради. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
Қайд этилишича, 50 ёшли мутахассис жамоа билан ҳамкорлик қилмоқчи эмас. Ўз навбатида "Монако" раҳбарияти ҳам Ковач туфайли жамоа ички муҳити бузилгани, футболчиларнинг машғулотлардаги ҳаракатлари кўнгилдагидек эмаслиги айтилганди.
Маълумот учун, "Монако" Франция чемпионатида 19-турдан сўнг 29 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.






