АсосийDunyo

Хитойда поезд ҳайдовчисиз бошқариш йўлга қўйилди

'Хитойда поезд ҳайдовчисиз бошқариш йўлга қўйилди'ning rasmi

Янги йил арафасида Пекин метрополитенининг Яньшань-Фаншань йўналишидаги метро поезди вагонларини ажратиб турган қисмларни демонтаж қилиш ишлари якунланди.

Хитойнинг етакчи газеталаридан бири “Жэньминь жибао”нинг ёзишича, машинист кабинаси олиб ташланган ва ерости йўли поездини ҳайдовчисиз бошқариш йўлга қўйилган. Эндиликда йўловчилар ҳайдовчи кабинасидан туриб йўл атрофидаги  манзараларни кузатиш имконига эга бўлди.

Тўққизта станциядан иборат 15 километрлик ушбу метро йўналиши 2017 йил 30 декабрда очилган эди. “Юқори малакали мутахассисларнинг саъй-ҳаракати билан метро поездининг автоматик тарзда ишлашининг мукаммалигига эришилди”, - деб ёзади Хитой нашри. "Метро поездининг бутун ҳаракатланиш жараёни инсон омилисиз амалга оширилади."

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар