Пирнафасов Бектемир Саидович Навоий вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Б.Пирнафасов тайинловга қадар “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти бош муҳаррири лавозимида фаолият юритган.






