Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги қарори билан Давлат экология қўмитасининг янги асосий вазифалари белгиланди.
Улар:
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш;
атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш;
атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ўрнатиш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш.






