АсосийJinoyat

Наманганда маст фуқаро ресторанда шеригини пичоқлади

'Наманганда маст фуқаро ресторанда шеригини пичоқлади'ning rasmi

2021 йил 24 октябръ куни соат 02:45 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Давлатобод туманида жойлашган ресторанда спиртли ичимликдан маст ҳолатда таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, пичоқ билан ўнг кўкрак қисмига бир маротаба урган.

Натижада 1990 йилда туғилган фуқаро ўнг кўкрак соҳасида санчилган тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 октябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар