1

Шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпионимиз кутиб олинди(фото)

СПОРТ 02.01.2022, 10:57
Теглар: Шахмат
Шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпионимиз кутиб олинди(фото)

26-30 декабр кунлари Польшада ўтказилган шахматнинг рапид ва блис йўналишлар бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, рапид дастурида чемпионликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва терма жамоамизнинг бошқа вакиллари Тошкентга қайтиб келишди. Ярим тун бўлишига қарамасдан қаҳрамонларимизни кутиб олиш учун Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари, Шахмат федерацияси мутасаддилари, кўплаб ОАВ ходимлари, мухлислар ва шахматчимизнинг яқинлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида жам бўлишди.

Ёш шахматчимиз ўз интервюсида бундай юксак натижалар Президентимизнинг ёшларга яратиб бераётган кенг имкониятлари ва қўллаб-қувватлаши билан қўлга киритилаётганини алоҳида таъкидлаб, келгусида классик йўналишда жаҳон тожини кийиш ниятида эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов рапид дастурида Магнус Карлсен, Ян Непомняший каби жаҳон шахмат усталарини мағлуб этиб, ушбу йўналишда чемпионликни қўлга киритган дунёнинг энг ёш гроссмейстерига айланди. Шунингдек, мазкур мусобақада яна 3 нафар вакилимиз ҳам иштирок этиб, кучлилар қаторида эътироф этилган.

Шарҳлар

Гроссмейстерлик учун "кечилган пуллар", ҳар ота-онани юксакларга кўтарувчи фахр туйғуси ёхуд ёшлар учун йўл очиб берган "олтин авлод"...

04.09.2022, 23:06

Хабарингиз бор, яқиндагина Ҳиндистоннинг Ченай шаҳрида 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар тарихда илк бор Шахмат Олимпиадаси кубогини қўлга киритишди.Айни...
Тарихда илк бор 4 нафар шахматчимиз FIDE рейтингида ТОП-100ликдан ўрин олди

01.09.2022, 12:39

Жаҳон шахмат федерациясининг ҳар ой эълон қилинадиган рейтингида айни дамда кучли 100ликдан 4 нафар шахматчимиз ўрин олган. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар...
Эксклюзив видеорепортаж: "Бизнинг жамоамиз ҳеч қайси давлатдан кам эмаслигини исботлаб қўйди" – Нодирбек Абдусатторов

11.08.2022, 12:56

Бугун, 11 август куни соат 02:45 да Тошкент халқаро аэропортида Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 4-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди....
Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахмат мактаби очиш таклифи билан келган фуқарога Spark совға қилди (видео)

11.04.2022, 12:46

Бир неча кундирки, Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтдаги маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда ва сайёр қабуллар ўтказмоқда. Ҳоким бошчилигидаги мутасаддиларнинг навбатдаги манзили Сергели тумани бўлди. Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1