АсосийJamiyat

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати қанчага узайтирилгани маълум қилинди

'Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати қанчага узайтирилгани маълум қилинди'ning rasmi

2021-йил 17-ноябрда “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди

Унга мувофиқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши белгиланди:

2010-йилгача берилганлари – 2022-йил 31-мартгача;

2010 – 2012-йилларда берилганлари – 2022-йил 30-июнгача;

2013 – 2015-йилларда берилганлари – 2022-йил 30-сентябргача;

2015-йилдан кейин берилганлари – 2022-йил 31-декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар